Жорий йилнинг 14 июль куни соат 16:00ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари И.Ташматов ва С.Бегматовлар "А.Турбанов" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вақтда "ISUZU" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсинмай ҳаракатда давом этган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган ва текшириш давомида ҳайдовчининг ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги аниқланган.
Ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135, 194-моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.