Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда банк биносига туйнук очиб кирган шахс жиноят жойида ушланди
22.03.2021 19:47,  
468

Жорий йилнинг 22 март куни соат 01:24да Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида батальони Мониторинг марказига Амир Темур кўчасида жойлашган банкларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушади. Унга асосан, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари, банк филиалига етиб боришганида, бино ичкарисида номаълум шахс борлигининг гувоҳи бўлишади. Ғайриқонуний равишда ичкарига кирган ноъмалум шахс ходимларни кўриб яширинишга уринади. Бироқ ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида ушбу шахс воқеа жойида қўлга олинади.

Банк филиали кўздан кечирилганида ушбу шахс, биринчи қаватда жойлашган омбор эшикларини бузиш йўли билан омбор шифтидан иккинчи қаватда жойлашган банк филиалига туйнук очиб ўтганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан, Олмалиқ шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига хабар берилиб, ушбу шахс далилий ашёлар билан ўрнатилган тартибда топширилган.

Дастлабки суриштирув натижасида, ушбу шахс, Навойи вилояти Нурота туманида рўйхатда туриб, ҳозирда Олмалиқ шаҳрида вақтинча яшаб келган 1996 й. т., Қ, С. эканлиги маълум бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан