Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган Неврология маркази қурилади
12.02.2021 10:15,  
142

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг JICA ташкилоти консультантлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ғофир Жамолов, Шароф Раҳмонов ҳамда ҳокимлик тизимидаги бошқармалар мутасаддилари иштирок этдилар.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Япония мамлакатлари ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик ҳам узоқ йиллардан буён самарали давом этмоқда. Шу йўналишда яна бир инвестицион лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган бўлиб, унинг асосида Тошкентда замонавий ва юқори технологик Неврология маркази қурилади.

Режага кўра, Неврология маркази 250 ўринга эга бўлади ҳамда унинг негизида куну тун фаолият юритувчи поликлиника ташкил этилади.

Ўзаро мулоқот давомида япониялик консультантлар мазкур марказ учун ажратиладиган ҳудуд, ундаги инфратузилма, коммуникациялар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ушбу марказ қурилиши ниҳоятда долзарблиги ва бу лойиҳанинг амалга оширилиши невролик хасталикларни ўз вақтида, самарали даволашда муҳим аҳамиятга эга бўлишини таъкидладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан