Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда "қувиб ўтиш қоидасини билмайдиган ИИО ходими" га чора кўрилди
5.12.2021 21:01,  
255

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими хизмат машинасида қоидани бузиб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Қайд этилишича, ушбу видеодаги ҳаракатлар ўрганилиб, қоидани четлаб ўтган ҳайдовчига чора кўрилди.

"Наҳотки патруль автомобилини бошқариб кетаётган ИИО ходими қувиб ўтиш қоидасини билмаса?" сарлавҳали видео масъул ходимлар томонидан ўрганилиб, "Ласетти" русумли, 01 769VSC давлат рақам белгили автомобилда қоидаларни четлаб ўтган ҳайдовчи Ш.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди",-дея маълум қилади Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси.

Шу ўринда бошқарма барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўрамоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан