Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда телесериал суратга олиш жараёнида актёрлар жанжаллашиб кетди
28.08.2021 12:17,  
638

Ижтимоий тармоқларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнида оммавий муштлашув рўй берди” деб номланган видеотасвир тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Хабар берилишича, жорий йилнинг 26 август куни тахминан соат 16.00 ларда Чилонзор тумани “Халқлар дўстлиги” санъат саройи олдида хусусий кинокомпания томонидан телесериални тасвирга олиш ишлари олиб борилаётган эди.

Суратга олиш жараёнида актёрлар ўзаро гап талашиб тортишиб қолишган ва жанжаллашиб кетишган. Оғзаки жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан