Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туман депутатлиги учун ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилгани айтилмоқда
17.05.2021 09:15,  
145

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида туман кенгаши депутатлигига ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Таъкидланишича, 16 май куни Халқ депутатлари Деҳқонобод туман кенгашининг бўшаб қолган 29-Бўстон сайлов округи депутатлигига сайлов бўлиб ўтган. Сайловчилар 40-умумий ўрта таълим мактаби биносидаги 209-сайлов участкасида, «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида ҳамда «Ойдин йўл» МФЙ тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида ўзига маъқул номзодга овоз берган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 85-умумий ўрта таълим мактаби биносида жойлашган 223-сайлов участкасида ҳамда «Ойдин йўл» МФЙ тиббиёт коллежи биносидаги 224-сайлов участкаларида сайловчиларга бир нечта бюллетен берилган.

«85-мактаб ва тиббиёт коллежидаги сайлов участкасида сайловчиларга бир нечта бюллетен берилгани ва бир сайловчи 15-20 талаб овоз беришга уринган ҳолати кузатилди», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати маълумотида.

Айтилишича, мазкур ҳолатни ўз кўзи билан кўрган ва вазиятга гувоҳ бўлган 224-сайлов участкаси раиси кўзбўямачиликни аниқлаган матбуот ходимига «муаммо қилмасликни» маслаҳат берган.

«Бўстон» МФЙ раиси Тоғаймурод Тожиевнинг маълумот беришича, депутатликка сайлов ўтказилаётган 85-мактабдаги 223-сайлов участкасида ҳеч бир номзоднинг дастури ёки таржимаи ҳоли сайловчиларга кўринадиган жойга осиб қўйилмаган.

«Номзодларимизда на дастур бор, на таржимаи ҳол. Ҳеч бири сайловчилар билан учрашмаган. Сайловчиларга таклифнома ҳам берилмаган. Баъзи бир сайловчилар туман ҳокимлиги Telegram каналидаги эълонни ўқиб, бугунги сайлов ҳақидаги хабарни кўриб сайловга келяпти. Келганларининг ҳам аксариятида фуқаролик паспорти йўқ. Шундай бўлса-да, уларга овоз бериш учун сайлов бюллетенлари берилмоқда. Энг ёмони бир сайловчи бир нечта бюллетенни олиб, овоз беришга уринмоқда. Ими-жимида бундай, кўзбўямачилик қилиб сайлов ўтказилишида туман сайлов комиссияси раиси ва масъулларининг айби бор», — дейди МФЙ раиси.

Ҳокимлик ахборот хизмати «туман сайлов комиссияси мазкур ҳолатларга эътибор қаратиб, бугунги натижаларни бекор қилган ҳолда сайловни қайта ўтказади деган умиддамиз», дея хабарини якунлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан