Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Турин политехника университети талабаси олийгоҳ дарвозаси олдида уриб ўлдирилди
26.11.2021 22:25,  
798

Тошкент шаҳрида 25 ноябрь куни Турин политехника университети дарвозаси ёнида 18 ёшли икки йигит ўртасидаги жанжал оқибатида бир талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, соат 13:00 атрофида университет дарвозаси олдида бир нечта ёш йигитлар учрашган. Келишмовчилик оқибатида 18 ёшли А.Р. (талаба эмас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (шу университет талабаси) юзига мушт туширган. Зарба туфайли у ерга йиқилган ва олган шикастлари оқибатида ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, гумонланувчи қўлга олинган, тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда билан айбдор деб топилган шахс саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан