Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркистон вилоятига Ўзбекистондан 5 миллион дори-дармон олиб келинди
22.07.2020 17:25,  
280

Туркистон вилоятига 5 миллионга яқин дори-дармон келди. Бу дорилар, ўз навбатида, аҳоли зич жойлашган ҳудудда дори-дармон танқислигини ижобий ҳал этишга ёрдам беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пандемия билан курашиш учун вилоят бюджетидан маблағ ажратилган, Ўзбекистондан келтирилган навбатдаги партиянинг ичида аҳоли учун энг зарур турлари мавжуд. Масалан амброксол, левофлаксацин, аминофиллин, азитромицин, цефтриаксон, парацетамол, метранидазол, дексаметазон, эуфиллин каби пневмонияга қарши ва коронавирусга қарши қўлланилаётган препаратлар мавжуд.

Ушбу дори-дармонларнинг ярми вилоятдаги туман ва шаҳар касалхоналарига тарқатилади, қолган ярми эса шаҳар маъмурияти билан меморандум имзолаган 153 дорихонага белгиланган нархда юборилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокимлиги аҳолини зарур дори-дармон билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан 500 миллион тенге маблағ ажратган эди. Ушбу маблағлар эвазига қўшни Ўзбекистондан минтақага 100 миллион тенгелик 142 минг қути дори-дармон олиб келинди.

Улар орасида 1 миллион 420 минг қути «Инъекцияга мўлжалланган аскорбин кислотаси эритмаси», 100 мингта «Инъекцияга мўлжалланган дексаметазон ампуласи» ва 30 мингта «Аспирин» бор эди.

Соҳа раҳбарлари пандемия пайтида қўшни давлатдан етказиб бериладиган дори-дармонлар минтақадаги тиббий ташкилотлар ва дорихоналарга тарқатилишини айтишди. Ушбу дорилар минтақадаги беморларга тахминан 2 ойга етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан