Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия фаластинликларни ҳимоя қилиш учун халқаро механизм яратишга чақирди
16.05.2021 19:32,  
228

Туркия фаластинликларни ҳимоя қилувчи халқаро механизм яратиш зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари мажлисида мамлакат ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғли айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

«Фаластин бўйича бирдамлигимизни ва қатъийлигимизни намоён қилиш вақти келди. Умма (мусулмон дунёси) биздан етакчилик кутмоқда. Туркия барча зарур қадамларни ташлашга тайёр», — деди у.

Чавушўғлининг сўзларига кўра, ташаббус Фаластиннинг тинч аҳолисини БМТ Бош ассамблеясининг 2018 йилги резолюциясига мувофиқ ҳимоя қилишга қаратилади (шу йили бир нечта резолюциялар қабул қилинган эди, масалан, Исроилнинг Шарқий Қуддусда фаластинликларга нисбатан инсон ҳуқуқларига дахлдор хатти-ҳаракатлари ҳақида, фаластинлик қочқинларга ёрдам ҳақида ва бошқалар). «Буни амалга ошириш — бизнинг мажбуриятимиз», — деди вазир. Унинг сўзларига кўра, механизм кўнгилли мамлакатлар томонидан киритилган молиявий тўловлар ҳисобидан яратилиши мумкин.

ТИВ раҳбари таъкидлашича, Яқин Шарқда кескинликнинг ошиши учун Исроил жавобгар, унинг Шарқий Қуддусдаги ал-Ақсо масжидини назорат қилиши ҳамда Исроил судида баъзи фаластинлик оилаларни Ибодатхона тоғи ҳудудидаги уйлардан кўчириб юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқиши сабабчидир.

Ғазо секторида Исроил томонидан уюштирилган бомбардимонлар ва Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғидаги тўқнашувлар оқибатида 202 киши ҳалок бўлди, 5 мингдан ортиқ одам яраланди. 181 нафар фаластинлик Ғазо секторида Исроил авиазарбаларидан ҳалок бўлган. Улар орасида 52 нафар вояга етмаган шахслар ва 31 нафар аёллар бор. Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида норозилик акцияларини бостириш чоғида 21 киши ҳалок бўлган.

Исроил томони ўн нафар қурбон ҳақида хабар берди. Мамлакат Мудофаа армияси маълумотларига кўра, Ғазо секторидан Исроил томонга 2,9 мингта ракета отилган.

14 май куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил «барча чегаралардан чиқиб кетгани»ни айтиб, фаластинликларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган эди.

Фаластин-Исроил низосининг 2014 йилдан буён кузатилган энг кучли авж олиши май ойида Исроил ҳукуматининг Қуддусда бир қатор араб оилаларини кўчириб юбориш қароридан кейин бошланди. Бу норозиликларни келтириб чиқарди ҳамда Қуддусда араб намойишчилар ва Исроил полицияси ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлди.

Вазиятга ҲАМАС аралашди. Исроил унинг полицияни олиб кетиш ҳақидаги талабларини бажармаганидан кейин, гуруҳ ракеталар отишни бошлади. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторини ўққа тутди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан