Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядан Фарғонага тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилмоқда
26.03.2021 09:18,  
92

“Турк ҳаво йўллари” (Turkish Airlines) Туркиянинг йирик шаҳарларидан Фарғонага тўғридан тўғри рейслар йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Авиакомпаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Селим Кахриман бошчилигидаги кўп сонли турк мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ, Фарғона халқаро аэропортини кўздан кечириш ҳамда мавжуд инфратузилма ва хавфсизлик тизими билан жойида танишиш учун Фарғонага борган

Меҳмонларни аэропорт директори Тимур Халилов ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олган.

Самарали ўтган мулоқот чоғида Фарғона аэропортининг водий ҳудудида тутган ўрни ва роли алоҳида эътироф этилган. Меҳмонларга вилоятнинг иқтисодий ва йўловчи салоҳияти, шунингдек, Туркия билан ҳамкорлик йўналишлари ҳақида маълумот берилган.

Учрашув чоғида ҳаво кемаларига ер усти хизмат кўрсатиш ҳамда умумий хавфсизлик рисклари масалалари алоҳида муҳокама қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан