Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Уилбур Росс АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши учун максимал даражада ёрдам кўрсатишини маълум қилди
14.11.2020 12:21,  
171

Музокараларда Ўзбекистон – Америка шерикчилигининг бугунги кун тартибидаги долзарб масалалари кўриб чиқилди ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида кейинги қадамлар келишиб олинди.

Томонлар инвестициялар ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилдилар - Ўзбекистонда ҳозирги кунда Америка инвестициялари иштирокида 276та, шу жумладан, юз фоиз Америка капиталига эга бўлган 113та компания фаолият юритаётганлиги қайд этилди. 

Суҳбат давомида Америка ва Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятларини бир-бирига яқинлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрлик билдирилди, шу мақсадда жорий йилнинг ноябрь ойи охирида янги лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш мақсадида АҚШ йирик корпорациялари раҳбарлари иштирокида “давра суҳбати” шаклида видеоконференция ўтказишга келишиб олинди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, коронавирус пандемиясига қарамасдан икки томонлама товар айирбошлашни ҳажм ва таркиб жиҳатидан оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди. Шу нуқтайи назардан, пандемия шароитларида шартномавий-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ва электрон тижоратни ривожлантириш учун биргаликда ҳаракатларни фаоллаштириш ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга қаратилган минтақавий аҳамиятга молик қатор лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида АҚШнинг Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдами, хусусан, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) техник кўмаги учун миннатдорлик билдирилди. Шу билан бирга, У. Росс АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши учун максимал даражада ёрдам кўрсатишда давом этишига ишонтирди.

Товар ва хизматларнинг АҚШ бозорига чиқиш бўйича жорий йилнинг июль ойида бошланган музокараларда ҳам сезиларли ютуқларга эришилганлиги қайд этилди. Томонлар ушбу йўналишда ташкил этилган конструктив мулоқот Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнига ҳам ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирди.

Тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди - Америка брендлари ва ўзбек тўқимачилик корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан салоҳияти таъкидланди. Бунинг замирида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлай оладиган хом ашё ва ишлаб чиқариш объектларининг мавжудлиги ётибди. Томонлар ўзбек ишлаб чиқарувчилари ва АҚШга тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беришдан манфаатдор бўлган Америка компаниялари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш бўйича кейинги қўшма қадамларни белгилаб олдилар.

Ўзбекистон томони АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхатидан ўзбек пахтасини чиқариб ташлагани ва уни сотиб олиш тақиқини бекор қилиш масаласини ҳал этишда қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. 

АҚШ савдо вазири минтақада ўзаро боғлиқликни яхшилаш ва Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳа ва ташаббусларни жадал амалга оширишда Ўзбекистон томонини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан