Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






UzAuto Motors Тожикистонга тез ёрдам автомобилларини юборди
13.05.2020 10:47,  
373

Бугун бутун дунёда эпидемиологик вазият авж олган бир пайтда тиббиёт муассасаларининг тез ёрдам автомобилларига бўлган эҳтиёжи сезиларли даражада ошди.

Махсус тез тиббий ёрдам паркини кенгайтириш ва пандемия вақтида беморларга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш учун Тожикистонга Damas автомобили негизида тез ёрдам автомобиллари юборилди. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳар бир транспорт воситаси тиббий ходимлар учун қўшимча шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланган. Кейинчалик тиббий муассасалар орасида тарқатиш учун автомобиллар Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.

Damas автомобили негизида ушбу махсус транспорт воситасини ишлаб чиқариш UzAuto Motors томонидан 1996 йилдан бери йўлга қўйилган. Тез ёрдам машиналари тиббий ходимлар ҳамроҳлигида беморларни ташиш учун мўлжалланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан