Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Uzcard»да профилактика ишлари бўлиб ўтди. Тўлов хизматлари қисқа муддатли носозликларга дуч келган
14.03.2022 16:57,  
33

14 март куни эрталаб Uzcard'да профилактика ишлари олиб борилди. Бу ҳақда тўлов тизимининг оператори маълум қилди.

EPOS маълумотларига кўра, тизимда потенциал техник узилишлар аниқланган. Уларни бартараф этиш мақсадида соат 11:00 дан 11:20 гача Uzcard мутахассислари томонидан жараёнларни оптималлаштириш бўйича тезкор ишлар олиб борилди.

Бу вақтда электрон тижорат ҳисоб-китобларини қабул қилувчи тўлов хизматлари томонидан қисқа муддатли носозликлар юзага келди. Энди тўловлар тикланди ва нормал ишламоқда, дея таъкидлади EPOS

POS-терминаллар орқали тўловлар, шунингдек, банкоматлардан нақд пул ечиб олиш ҳам оддий режимда амалга оширилади, дея қўшимча қилинган хабарда.

Тўлов хизмати вакиллари вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан