Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вафот этган куёви учун 70 ёшли қайнота рекорд ўрнатди
8.02.2021 14:06,  
797

Деменция тадқиқотларига маблағ тўплаш мақсадида 70 ёшли британиялик Фрэнк Ротвелл Aтлантика океанини қайиқда сузиб ўтди. Бу билан у океанни ёлғиз ўзи сузиб ўтган энг кекса одам сифатида жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди - дея ёзмоқда "Xabar.uz".

Қайд этилишича, Ротвелл ўзининг сафарини 2020 йил 12 декабрда Канар орoлларидан бошлаган ва 56 кун 2 соат 46 сониядан сўнг 6 январь куни Кариб денгизидаги Aнтигуа оролига етиб борган. Сафар давомида у 3 минг мил масофани босиб ўтди.

Ротвелл 62 ёшида касалликдан вафот этган куёвига ҳурмат бажо келтириб Альцгеймер тадқиқотлари учун 648 минг фунт стерлинг тўплади.

70 ёшли британияликнинг айтишича, марра чизиғини кесиб ўтаётганда роса хурсанд бўлган.

«Aтлантика бўйлаб сузиш олти ҳафта давом этди. Аммо бу 18 ойлик машғулот ва тайёргарликни талаб қилди. Шу боис мен амалга оширган ва ақл бовар қилмайдиган саёҳатимдан жуда фахрланаман», — деди Ротвелл.

«Iceland Foods» хайрия жамғармаси 500 минг фунт стерлинг миқдоридаги биринчи хайрияни икки баравар оширишга ваъда берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан