Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вазир, ҳоким ва идораларнинг раҳбарлари мактабларни оталиққа оладиган бўлди
20.02.2020 12:42,  
174

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли топшириғи билан вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимиятлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари халқ таълими тизимида фаолият юритаётган умумтаълим мактабларига оталиққа бириктирилди.

Жумладан, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари Тошкент шаҳридаги 302 та умумтаълим мактабини оталиққа олди. Шу билан билан бирга, маҳаллий давлат органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари 119 та мактаб, сектор раҳбарлари 815 та мактабга бириктирилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Бириктирилган вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимиятлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳар ой оталиққа олинган мактабларига ташриф буюради. Ташриф доирасида улар “Вазир соати”, “Ҳоким соати”, “Тадбиркор ва банкирлар сабоғи”, “Ҳаёт сабоқлари” каби очиқ дарсларини ўтказиш билан бирга ўқув муассасаси фаолияти ва муаммолари билан яқиндан танишиб боради.

Умумтаълим мактаби (филиали) биносини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш чораларини кўриш бўйича ишларни ўз назоратига олади.

Ўз ўрнида бириктирилган раҳбарлар мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, жиҳозлаш, жумладан, кутубхоналарни янги адабиётлар билан бойитиш, ўқув муассасасини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўмак беради.

Раҳбарларга юклатилган вазифалар орасида мактабларни янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусини амалга ошириш бўйича умумтаълим мактабларини тайёрлаш ва бу йўналишда ўтказиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш ҳам назарда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан