Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ворисова ва Қодиров Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклашди
25.10.2021 21:37,  
66

ХДП ва “Миллий тикланиш” демократик  партияларидан президентликка номзод бўлганлар Мақсуда Ворисова ва Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклашди.

“Биз буни халқимиз сиёсий иродасининг амалдаги ифодаси деб биламиз ва сайлов натижаларини тўла-тўкис тан оламиз”, - деди Ворисова.

Унинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган “Янги Ўзбекистон стратегияси” халқнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади.

Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров ҳам Шавкат Мирзиёевни ўзи ва партия номидан самимий табриклади.

“Алишер Қодиров барчамизнинг умумий мақсадимиз бўлган она Ватанимизнинг тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатишимиз лозимлигини таъкидлади”, - дейилади партия баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан