Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Харидоргир авторақамлар 6 ой давомида сотилмаса, аукционга арзонроқ нархларда чиқарилади
5.11.2020 22:34,  
806

Ҳукумат қарори билан, жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир давлат рақами белгиларини беришда аукцион ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукционга қўйилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида сотилмаган тақдирда:

  • 1- ва 2-тоифадаги харидоргир давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2- ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;
  • 4–6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.

Харидоргир (оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган) рақамлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Бундан ташқари, эндиликда жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларига асосан исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган 1–3-тоифадаги харидоргир автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари ҳам аукционга қўйилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан