Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойлик блогер россияликларнинг хўмрайиб юришидан ажабланди
7.03.2020 11:31,  
958

Хитойлик саёҳатчи ва блогер Лю Сяошунь Россияга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Sohu портали хабар қилди.

Блогер Россияни Хитойнинг энг муҳим қўшниларидан деб атади ва сўнгги йиллардаги алоқаларнинг ривожланиши сабаб кўплаб хитойликлар Россияга келаётганини таъкидлади.

Лю россияликларнинг хўмрайиб юришидан, табассум қилмаслигидан ажабланди.

"Улар (россияликлар) қандайдир умуман кулишни билишмайди. Кўпинча жиддий юз билан юришади. Худдики бахт нималигини умуман билмагандек", деб ёзди блогер.

Шунингдек, у хитойликларга нисбатан "руҳий босим"ни Россияда яшовчиларнинг баланд бўйли ва анча бақувват эканига йўйди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан