Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда гиёҳванд моддалар сотуви бўйича фактлар...
27.03.2021 15:13,  
75

ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси ахборотига кўра, Хоразм вилоятида бир неча жиноят ва қонун бузилиш ҳолатлари қайд этилди.

2021 йилнинг 19 март куни, “Зарбдор ойлиги” доирасида Хазорасп тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1965 й.т. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Шўрахон” ОФЙда яшовчи фуқаро А.М Ҳазорасп тумани Янгибозор қишлоғи “Қиртепа” маҳалласидаги “Ҳазрати Шайх Қосим бобо” жоме масжиди ёнида махсус харидорга 1 грамм “героин” гиёҳвандлик моддасини 1.000.000 сўмдан келишиб, 0,5 граммини 500.000 сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, М.А. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳайдовчи ўриндиғининг чехоли орасидан целлофан пакетга солинган “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

20 март куни вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Хазорасп тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1949 й.т., муқаддам Жиноят кодекснинг 273-моддаси билан судланган, Қорақолпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Оққамиш” ОФЙда яшовчи фуқаро А.А. Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Оққамиш” ОФЙда махсус харидорга 2 грамм “героин” гиёҳвандлик моддасини 2.050.000 сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Шунингдек, А.Анинг ёнлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги кийимининг чўнтагидан бир бўлак оқ целлофан пакетга солинган  “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодекснинг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан