Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги дизайндаги 50 минг сўмликда хатолик кетган
17.12.2021 16:45,  
575

 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йилнинг 22 декабридан муомалага чиқариладиган янги дизайндаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотлар қандай бўлишини эълон қилганди. Фуқаролар янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотда хатолик кетганини аниқлади.

Гап шундаки, 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи “Абу Исо ат-Термизий” деб ёзилган.

Марказий банк мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлган.

  • “Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилади.
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкнотлар дизайнларига бефарқ бўлмаган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради”, дейилади МБ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан