Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўлда 8 яшар қизни ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди. У муқаддам одам ўлдириш ва босқинчилик жинояти учун судлангани маълум бўлди
4.02.2021 16:14,  
571

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган ва қочиб кетган нотаниш шахс тўғрисида маълумот берилган эди. Бугун ушбу номаълум шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди.

2021 йил 29 январь куни соат 12:10ларда Янгийўл шаҳар 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби 1-синф ўқувчиси А.С.ни мактабдан чиққан вақтида номаълум шахс қўлидан ушлаб, “Юр, сени онанг кутиб турибди, мен олдига олиб бораман” деб алдаб, Янгийўл шаҳар вокзали томонга олиб кетган. Вокзал кўчасида жойлашган кабобхона ишчиси фуқаро Абдулазиз Обидов ёш қизчанинг йиғлаб қаршилик кўрсатишига қарамасдан, қўлидан етаклаб кетаётган эркак кишига эътибор қаратиб, улар томон югуриб борган. Буни кўрган номаълум шахс қизчани қолдириб қочиб кетган. 

Фуқаро Абдулазиз Обидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширган. Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Тезкор чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 4 февраль куни соат 10:00ларда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари қидирувдаги шахсни Оққўрғон тумани марказий тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий поликлиника ҳудудида қўлга олиб, Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга топширган.

Олиб борилган суриштирув ишлари мобайнида ушбу шахс Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи, муқаддам Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми, 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.Т. эканлиги маълум бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан