Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янгийўлда сувни ифлослантирган корхона 229 миллион сўм компенсация тўловига тортилди
22.10.2020 09:40,  
143

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи “Салар” каналининг суви ифлослангани юзасидан Тошкент вилояти экология бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 21 октябрь куни “Салар” каналида олиб борилган ўрганиш давомида қуйидагиларни аниқлади

“Салар” каналининг Зангиота туманидан оқиб ўтган ҳудуди кўздан кечирилганда “IMRONBEK SERVIS” МЧЖга қарашли автомобилларни ювиш шаҳобчаси ва “KAMRON” МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш корхонасидан ҳосил бўлаётган оқова-сувларни тўғридан-тўғри “Салар” каналига оқизаётганлиги маълум бўлди. Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида корхона раҳбарларига ёзма огоҳлантириш кўрсатмалар берилди ҳамда лабаратория ходимлари томонидан тахлилий намуналар олинди. Тахлил натижалари чиққандан сўнг корхоналарга қўшимча компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилиниб тўловга тортилади. 

“Салар” каналининг Янгийўл туманидан оқиб ўтган ҳудуди куздан кечирилганда  “Янгийўл тумани тозалаш иншоотидан ҳосил бўлган оқова сувларни етарли даражада тозаланмасдан тўғридан-тўғри оқизаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан 229 613 225 сўм компенсация тўловига тортилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан