Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автобусга улгуриш учун ишдан 2 дақиқа вақтли чиққан ходимларга чора кўрилди
21.03.2021 17:59,  
550

Фунабаши шаҳри таълим бошқармасининг етти нафар ходими жазоланди, улар 2019 йилнинг май ойидан 2021 йилнинг январь ойигача автобусга улгуриш учун ишдан икки дақиқа эртароқ чиққан. Ҳолатларнинг умумий сони 316 тани ташкил қилган. Бу ҳақда Sora News'га таяниб "Zamon.uz" нашри хабар бермоқда.

Улар соат 17:17 даги автобусга улгуриш учун иш жойидан соат 17:13 да чиқиб кетган. Иш жадвалида эса чиқиш вақти соат 17:15 да деб белгиланган. Кейинги автобус ярим соатдан кейин келгани учун ходимлар шошилгаАн.

Маълумотларга кўра, бошқаларга ишдан эрта чиқиб кетишига ёрдам берган 59 ёшли ходим, узлуксиз таълим бўлими бошлиғининг ёрдамчиси ушбу иш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олди. У 137 минг иенани қайтариш учун уч ой камайтирилган иш ҳақига ишлайди, бу ходимларнинг рўйхатдан ўтмаган таътиллари учун товон пули бўлади.

Бошқа икки нафар юқори мартабали амалдорга ёзма равишда огоҳлантириш берилди. Қолган тўрт ходим қатъий огоҳлантириш олди. Японлар жазоланган ишчиларга ҳамдардлик билдирди. «Ҳар дақиқа учун пул тўлайдиган қанча компания бор? Бундай ҳолда қўшимча иш вақтининг ҳар бир дақиқаси учун ходимларга иш ҳақи тўланиши керак», — деб таъкидлади фуқаролар.

Маълмуот учун, Япония меҳнат муҳожирларини ўзига жалб қилувчи кучли ўнта мамлакат қаторига киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан