Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа инглиз тилидан воз кечмоқдами?
14.01.2021 17:27,  
349

Европа Иттифоқи “синган” инглиз тилида сўзлашишни тўхтатиши ва Brexit’дан кейин, лингвистик хилма-хилликка ўтиши керак. Бу ҳақда 12 январь куни Франциянинг Европа Иттифоқи масалалари бўйича вазири Клемент Бон журналистлар билан француз тилида олиб борган суҳбатида айтиб ўтди. 
Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг, уларнинг муносабатлари савдо шартномаси билан тартибга солинди"- деб маълум қилмоқда Qalampir.uz 

Бироқ, барча масалалар ҳам охиригача ҳал қилинмади. Шулардан бири – тил масаласи.Brexit’дан сўнг, Европа Иттифоқида қайси тилни асосий тили сифатида фойдаланиш тўғрисида мунозара бошланган.“Brexit’дан сўнг, одамлар нима сабабдан ҳали ҳам “синган” инглиз тилида сўзлашаётганимизни тушуниши қийин бўлади. Келинг, яна ўз тилимизда гаплашишни ўрганамиз”, дейди Клеман Бон.Олдин ҳам тил борасида бир қатор фикрлар янграган эди.

“Агар бизда Буюк Британия бўлмаса, инглиз тили ҳам бўлмайди”, деган эди 2016 йилда Европа парламенти депутати ва конституциявий ишлар бўйича қўмитаси раиси Данута Хюбнер.
Шу билан бирга, 2016 йилда Европа парламентида нутқ сўзлаган Европа Комиссиясининг ўша пайтдаги раҳбари Жан-Клод Юнкер анъанани бузиб фақат француз ва немис тилида гапирган эди. Аслида, парламент аъзолари француз ва немис тилидан ташқари инглиз тилида ҳам мурожаат қилиши керак бўлган.

Маълумот ўрнида, 1990 йилларга қадар Европа Иттифоқида француз тили ҳукмрон эди. Немис ва инглиз тиллари ишчи тили эди. Аммо инглиз тили иккинчи тил ҳисобланган Марказий ва Шарқий Европа давлатларининг иттифоққа қўшилиши ортидан инглиз тили асосий тилга айланган.
Буюк Британия энди Европа Иттифоқи аъзоси эмаслигини ҳисобга олсак, иттифоқ таркибида инглиз тили расмий ҳисобланадиган атига иккита кичик аъзо қолди – Ирландия ва Мальта. Ушбу икки давлатда Европа Иттифоқи аҳолисининг атиги 1 фоизи яшайди.  Ҳозирги кунда Европа Иттифоқида 26 та расмий тил мавжуд. Инглиз тили Европа Иттифоқи аҳолисининг ҳаётига чуқур кириб борганини ҳисобга олсак, иттифоқнинг бу тилдан воз кечиши қийин масала.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия расман 2020 йилнинг 1 февралидан Еврова Иттифоқидан чиққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан