Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди.
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Ёдгор Саъдиев 20га яқин фильмларда такрорланмас роллар ижро этиб, "Шайтанат" ва "Иблис девори" каби бадиий асарларда режиссёрлик қилган. Ўзбек миллий академик драма театрида эса 1971 йилдан 1987 йилгача фаолият юритган.