Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусобод ИИБдан ҳам фуқаронинг ўлиги чиққани айтилмоқда
5.04.2021 20:03,  
892

Ижтимоий тармоқларда 41 ёшли Александр Бочаров Юнусобод тумани ИИО ФМБ 3-сонли ИИБга жорий йилнинг 1 апрель куни келтирилганидан сўнг олган тан жароҳатлари туфайли вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалмоқда.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларни тақдим этди. 
Маълум қилинишича, 2021 йил 1 апрель куни соат 21.00 ларда муқаддам тўрт маротаба судланган Александр Бочаров ва яна икки нафар фуқаро: муқаддам судланганлар 1979 йилда туғилган Л.Дмитрий ва 1970 йилда туғилган Л.Анатолийлар билан сўров олиб боришлик учун Юнусобод тумани 3-сонли ИИБга келтирилган. Ўртача ҳисобда 45 дақиқа давом этган сўровдан сўнг уччала шахс қўйиб юборилган, шу жумладан Бочаров Александр ҳам. 2 апрель куни эрталаб соат 4.00-4.30 дарда 30-уйнинг олдида Бочаров Александрнинг мурдаси топилган. Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Республика илмий-амалий суд-тиббиёт маркази ҳудудий филиали томонидан берилган бирламчи маълумотга кўра, марҳумнинг бир нечта касалликлари бўлган, хусусан, юрак ишемик касаллиги, гематоген сил, полиорган етишмовчилиги, икки томонолама ўпка плеврити, бош мия ва ўпка ишиши, сурункали гепатит, гиёҳвандлик, алкогольдан заҳарланиш.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. 

"Масъул ташкилотларнинг расмий изоҳини олмасдан туриб, олдиндан хулоса чиқармаслигингизни сўраймиз", - дейилади расмий хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан