Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 5000 нафардан ошди
26.06.2020 22:48,  
132

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

Шундай қилиб, пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 87 нафар  бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 2860 нафарга етди. 

Қорақалпоғистон Республикасида шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб “COVID-19”дан тузалганлар сони 141 нафарга етиб, коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланмоқда.

Эндиликда Қашқадарё вилоятида инфекциядан фориғ бўлганлар сони 42 нафарни ташкил этмоқда.

Навоий вилоятида эса коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 237 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 161 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5038 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан