Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ва мутахассисларнинг хорижда малакасини ошириш учун100 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади
12.11.2021 10:07,  
33

Замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ва мутахассисларнинг хорижда малакасини ошириш учун ҳудудий муассасаларга 100 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади“Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент қарорига кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари учун замонавий тиббий ускуналар харид қилиш ҳамда мутахассисларнинг хорижий тиббий муассасаларда малакасини ошириш учун 2021/2022 йилларда 100 миллион АҚШ долларигача эквивалентидаги маблағлар миллий валютада йиллик 2 фоиз ставкада 3 йил муддатга ажратилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган талабномалари ҳамда 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга қонунчиликда белгиланган ставкага кўра, уларга қайтариш шарти билан бюджет ссудаси берилади.

Бунда, Молия вазирлиги кредит маблағларини республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга ва етакчи хорижий тиббий муассасаларда уларнинг мутахассислари малакасини оширишга ҳам йўналтириши мумкин.

Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда хатлов ўтказиш асосида ҳар бир муассаса кесимида тиббий ускунага бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда уларнинг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлигига келишиш учун киритади. 

Тиббий ускуналарни харид қилиш бўйича техник ва бошқа тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасида комплекс эспертизадан ўтказилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ажратилаётган ссуда маблағларининг самарали ва мақсадли ишлатилиши ҳамда ўз вақтида қайтарилишига шахсан масъул ҳисобланади.

Хорижда малака оширадиган тиббиёт ходимлари рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлов асосида шакллантирилади.

Бундан ташқари, мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни малакали кадрлар билан тўлдириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан