Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги мактабларда қизларга шим кийишга рухсат берилди
28.11.2019 11:46,  
1217

Ўзбекистондаги мактабларда об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

Хабар берилишича, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида мактаблардаги баъзи ота-оналар қиз фарзандларини таълим муассасасига шим кийиб келишига рухсат бериш бўйича мурожаат билан чиққан.

Вазирлик вакилининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги қарори билан тасдиқланган «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 8-бандига мувофиқ об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, қишки ўқиш даврида ўқувчи қизларга ягона мактаб формасига мос классик кўринишдаги шим кийишга рухсат берилган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан