1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин

1 апрелдан Тошкентда уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Фармон лойиҳасида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартибни жорий этиш;

Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш;

прописка тартиби билан боғлиқ тўсиқларни изчиллик билан бекор қилиш;

пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни “ягона дарча” тамойили асосида амалга оширишнинг рақамлаштирилишини таъминлаш назарда тутилмоқда.