1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради (фото)

1 июлдан давлат ташкилотлари автомобиллари рақамлари ўзгаради (фото)

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

● Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига «DAV» церийали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари берилади.

● Давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда, чап томонда — ҳудуднинг коди, ўнг томонда — Ўзбекистон байроғи ва «UZ» ҳарфлари бўлади.