Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 1 миллион дона узум кўчатини етказиб бериш бўйича тендери натижалари атрофидаги ҳолатни ўрганиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан комиссия тузилди.
Вазият ўрнатилган тартибда қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади. Тадқиқот натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинади ва эълон этилади.
Эслатиб ўтамиз олдинроқ, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг ўғлига тегишли компания 9,9 млрд сўмлик тендерда ғолиб бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги