1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради (фото)

1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради (фото)

1 сентябрдан МДҲ мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради. Шу муносабат билан Uzbekistan Airways AЖ Россияга боришни режалаштираётган йўловчилар учун киритилаётган янги тартиб ҳақида маълумот берди.

1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради
Қайд этилишича, энди ўзбекистонликлар “COVID-19’сиз саёҳат қиламан” (Путешествую без COVID-19) иловаси орқали тақдим этилган “яшил” статус QR-кодини кўрсатишлари шарт бўлади.

 

QR-кодни олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

1.  App Store, Google Play, AppGallery (Huawei иловалари дўкони) орқали “Путешествую без COVID-19” мобиль иловасини юклаш;
2.  Мобиль илова юкланганидан сўнг уни ишга тушириш, тил ва геолокацияни танлаш;
3.  Қайси давлатдан қайси давлатга кетаётганлигингизни белгилаш;
7.  72 соатдан кўп бўлмаган вақтда ПЗР-тестини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган лабораторияларда топшириш. Лаборатория ходимига тест натижасини “Путешествую без COVID-19” мобил иловаси орқали олмоқчи эканлигингизни хабар бериш. Паспорт ва унинг серия рақамини киритиш;
8.  Телефонингиздаги QR-код орқали лаборатория томонидан берилган тест натижаларини скан қилиш;
9.  Чегарани кесиб ўтаётганингизда масъул ходимга QR-кодни телефонингиз экрани орқали тақдим этиш.
 

 
 
 
р