1 январдан «фара»ларни ёқиб юриш қоидаси яна кучга киради

1 январдан «фара»ларни ёқиб юриш қоидаси яна кучга киради

Ҳукуматнинг 09.04.2019 даги 292-сон қарори билан «Йўл ҳаракати қоидалари»га куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлигига оид қоида (138-банд) киритилгани ёдингизда бўлса керак, деб эслатмоқда «Xushnudbek.uz».

Кейинроқ, жамоатчиликнинг эътирозларидан сўнг, Ҳукумат қарори билан мазкур қоиданинг амал қилиши 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилган эди.

Шундай қилиб, 1 январдан бошлаб, куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар МЖтКнинг 128-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка тортилади.

Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм ва 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади.

Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин.