10 000 қадам юрганларга пул тўлаш бошланди

10 000 қадам юрганларга пул тўлаш бошланди

Югуриш ва юришни оммалаштириш учун режаланган 1hls.uz платформаси ишга тушди.

Сайтга кирасиз, iOS ва Android учун дастурларни юклаб оласиз. Тегишли устунларни тўлдириб, рўйхатдан ўтасиз.

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

Платформа соат 00:00 дан 23:59 гача ҳисоблайди. Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:

туман (шаҳар)да — 300 минг сўм;

вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — 500 минг сўм;

Республика бўйича — 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади