10 декабргача пойтахт метрополитени барча вестибюллари босқичма-босқич очилади

10 декабргача пойтахт метрополитени барча вестибюллари босқичма-босқич очилади

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент метрополитени бекатларидаги 17та вестибюл вақтинча ёпилганди.

«Тошкент метрополитени» унитар корхонаси хабарига кўра, айни пайтда уларнинг саккизтаси йўловчиларни қабул қилмоқда. 9та вестибюл техник сабабларига кўра ёпиқлигича қолмоқда.

Ёпиқ қолаётган вестибюллар:

  • «Ҳамид Олимжон» бекати – «НБУ» банки томонидаги вестибюл; 
  • «Амир Темур Хиёбони» бекати – 50-мактаб ёнидаги вестибюл;
  • «Мирзо Улуғбек» бекати – «Миллий» стадиони тарафидаги вестибюл;
  • «Тошкент» бекати – Бош почтампт томонидаги вестибюл;
  • «Ойбек» бекати – Фармацевтика институти томонидаги вестибюл;
  • «Космонавтлар» бекати – Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидаги вестибюл;
  • «Абдулла Қодирий» бекати – Гёте институти ёнидаги вестибюл;
  • «Минор» бекати – Молия институти томонидаги вестибюл;
  • «Мустақиллик майдони» бекати – «Мустақиллик майдони» томонидаги вестибюл.

«Тошкент метрополитени» 2020 йилнинг 10 декабригача пойтахт метрополитени барча вестибюлларининг босқичма-босқич очилишини маълум қилди.