10 май куни “Илҳақ” фильми қайта эфирга узатилади

10 май куни “Илҳақ” фильми қайта эфирга узатилади

9 май куни Ўзбекистондаги давлат ва нодавлат телеканалларда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган “Илҳақ” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
 
Президент ташаббусига кўра “Ўзбеккино” МА буюртмасига асосан суратга олинган фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда Тошкент вилоятининг Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова ва унинг кенжа ўғли Юсуф Холматовнинг тақдири асос қилиб олинган.

Фильм премьерасини ўтказиб юборганлар 10 май куни "Ўзбекистон", "Оилавий", "Ёшлар" ва "Маданият ва маърифат" каналлари орқали уни кўришлари мумкин бўлади.