10 минг қадам учун пул маблағлари қачондан тўлаб берилади?

10 минг қадам учун пул маблағлари қачондан тўлаб берилади?

Соғлом турмуш тарзи» платформаси 1 июндан бошлаб тўлиқ ишга тушади ва белгиланган миқдорда пул маблағлари ажратилади. Бу ҳақда туризм -ҳуқуқий ахборот портали маълум қилди.

Платформа 10 майдан uzbektourism.uz сайтида тест-режимида ишга тушган, бироқ тест режимида фойдаланганлик учун маблағ ажратилмайди.

Платформа фаолиятини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлар тўғрисида» ги қарорида назарда тутилган эди.

Туризм-ҳуқуқий ахборот порталида бошқа муҳим саволларга ҳам ойдинлик киритилган.

Мобил иловани қандай юклаб олса бўлади?

Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки Appstore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда “Aндроид” операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

10 минг қадам юрган фуқаролар учун пул тўловлари қандай амалга оширилади?

Мобил илова автоматик тарзда қадамларни ҳисоблайди. Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

10 минг қадамдан ошиқ юрса ҳам кунига 3000 сўм тўлаб бериладими?

Кун давомида 10 минг қадамдан ошиқ юрса ҳам 3000 сўмдан пул тўловлари ўтказиб берилади, аммо ой давомида кўп юрган қадамлар ҳисобланиб, ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:

  • туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
  • республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнга ўтказилади.