10-синф ўқувчиси фирибгарлик йўли билан пластик картадан миллионлаб пулларни ечиб олди

10-синф ўқувчиси фирибгарлик йўли билан пластик картадан миллионлаб пулларни ечиб олди

25 апрель куни олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида номаълум шахс томонидан интернет тармоғида ўзганинг мулкини алдаш, ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида “Телеграм” мессенджери орқали кийим-кечак савдоси билан шуғулланиб келувчи турли гуруҳ администраторлари билан ёзишмалар содир этиб, пластик карталаридан пулларини ечиб олаётганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси хабар бермоқда. 

Буюмларни сотиб оламан деб одамларнинг ишончига кирган ушбу номаълум шахс “Телеграм” мессенджерида фуқаро А.С. тегишли бўлган кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи гуруҳида, номаълум профил эгаси томонидан “Қаршига доставка борми, агарда бор бўлса клик орқали пул ўтказиб бераман, “click” тизимига уланган телефон рақамингизни айтинг, телефонингизга код бориши керак, ушбу кодни айтсангиз пулингиз тушади” деган маънодаги ёзишмаларни амалга ошириш орқали номаълум шахс томонидан 2021 йил 19 март куни соат 20:42 ларда 2.419.000 сўм миқдоридаги пул маблағини рухсатсиз ечиб олади.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида, 2021 йил 25 апрель куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Тошкент вилоятида яшовчи, 2004 йилда туғилган 17 ёшли 10-синф мактаб ўқувчиси Х.Д. содир этганлиги аниқланиб, унга тегишли бўлган бир дона “Xiaomi Redmi Note 8 Pro” маркали телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Фуқаро Х.Д.  Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.