Катта танаффусдан кейин ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди (Фото)

Катта танаффусдан кейин ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди (Фото)

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда -90 кг вазн тоифасида дзюдочи Давлат Бобонов биринчи ўринга кўтарилиб олган.

Бобонов жорий йил Жаҳон чемпионатида кумуш, Токио-2020 Олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, охирги марта дзюдочи Ришод Собиров Лондон-2012 Олимпиадасидан аввал -60 кг вазнда биринчи ўринда қайд этилган эди.