11 сентябрдан Кобул аэропорти яна фаолиятини давом эттириши кутилмоқда — ОАВ

11 сентябрдан Кобул аэропорти яна фаолиятини давом эттириши кутилмоқда — ОАВ

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропорт 11 сентябрдан яна фаолиятини давом эттиради.

Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги «Толибон» ҳаракатидаги ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.

«Йўловчи жой олган самолётлар 11 сентябрь куни аэропортдан уча бошлайди. Бу хорижий рейслар бўлиши ҳақида далиллар бор», дейилади хабарда.

Аввалроқ, «Ал-Жазира» телеканалига берган интервьюсида Қатар ташқи ишлар вазирлигининг махсус вакили Мутлак ал-Каҳтоний қатарлик мутахассислар аэропортдаги ускуна ва техникаларни таъмирлаш ишларини тугатганини айтиб ўтган эди.

Манбага кўра, халқаро тижорат рейслари ҳам қайта тикланади. Шу билан бирга, эвакуация парвозлари, Қаҳтонийга кўра, расман тўхтатилади. 

4 сентябрь куни Кобул аэропортига  Мозори Шариф ва Қандаҳордан парвозлар амалга оширилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.