2021 йил 16 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80858 (+115) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Андижон вилоятида,
2 нафари Бухоро вилоятида,
2 нафари Самарқанд вилоятида,
18 нафари Тошкент вилоятида,
92 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 786 нафар бемордан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.