Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






13 та ДСИ бошлиғи лавозимидан олинди, 40 дан зиёд раҳбар ходимга интизомий чоралар кўрилди
2.04.2022 10:26,  
326

Бугун, 2 апрель куни Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг  I чорак якунлари бўйича солиқ органлари фаолият кўрсаткичлари таҳлил қилинди ва мамлакатимиз Президентининг 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида белгилаб берган вазифаларининг сўзсиз ижро этилиши масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан:

- Айрим йирик солиқ тўловчилари учун жорий йилда солиқ ставкаларининг пасайишига қарамасдан, бюджет тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умум белгиланган иқтисодий кўрсаткич (ЯИМ)га нисбатан ҳам юқори, яъни 17%га ўсганлиги;

- Йирик солиқ тўловчилардан ташқари бошқа тадбиркорлик субъектларининг солиқ маъмурчилигига масъул ҳудудларда эса тушумларнинг ўртача ўсиши 37%ни ташкил этганлиги;

- Бундан ташқари, солиқ маъмурчилигининг индикатор солиқларидан ҚҚС 27%га, ҳудудларда эса ўртача 60%га ўсганлиги;

- Айланмадан олинадиган солиқ 1,3 бараварга ўсиб, ушбу солиқ туридан энг юқори ўсиш Фарғонада 67% ва Хоразмда 48%ни ташкил этганлиги қайд этилди.

Йиғилишда эришилган ютуқлар билан бир қаторда, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда мавжуд муаммолар очиқ ва кескин равишда танқид қилинди.

Жумладан, солиқ маъмурчилигини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига қўшимча даромадларни жалб этиш ва юклатилган вазифаларни бажаришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун:

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ДСБ, Когон ҳамда Андижон шаҳар ДСИ раҳбарларига нисбатан навбатдаги интизомий жазо чоралари белгиланди.

Андижон, Олот, Зомин, Пахтакор, Фориш, Учқўрғон, Қўшработ, Ургут, Жарқўрғон, Термиз, Сирдарё, Гулистон туманлари ҳамда Янгиер шаҳар ДСИ бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Асака, Чироқчи, Мингбулоқ, Ургут, Мирзаобод, Сардоба, Бағдод, Қумқўрғон туманлари ҳамда Қувасой ва Жиззах шаҳар ДСИ бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида «Солиқ ҳамкор» тизими орқали тушган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда назорат тадбирларини амалга оширишдаги жиддий хато ва камчиликлари учун Нукус, Жиззах ва Андижон шаҳарлари, Ғиждувон, Чироқчи, Кармана, Поп, Ургут ҳамда Бекобод тумани ДСИ Сайёр солиқ текширувлари бўлим бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди.

Ўз ўрнида, юқори натижаларга эришган Давлат солиқ бошқармалари ва 64 та солиқ инспекциялари жамоасини моддий рағбатлантиришга қарор қилинди.

Ҳайъат йиғилишида ДСҚ раиси ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилиб, шахсий масъулияти белгиланди.

Жаҳон бозоридаги кескин тебранишларга қарамасдан йил бошида белгиланган кўрсаткичларни сўзсиз таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича «Солиқчи – кўмакчи» институтининг истиқболли кўрсаткичлари, кичик ва ўрта бизнес субъектларини трансформация қилиш, солиқ органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш каби муҳим йўналишларда аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан