13 ёшли қизнинг ҳаётига суиқасд қилиб, хонадондан тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган босқинчи аёл қўлга олинди

13 ёшли қизнинг ҳаётига суиқасд қилиб, хонадондан тақинчоқ ва пулларни ўғирлаган босқинчи аёл қўлга олинди

Шифокор шаҳарнинг Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи, 2009 йилда туғилган, 5-синф ўқувчиси, ота-онаси қарамоғида бўлган, вояга етмаган Ф.М. бош соҳасидан тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов-тезкор гуруҳи томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган Ф.М. ўз уйида ёлғиз бўлган вақтда, у истиқомат қилиб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги гўзаллик салонида ишловчи, 1985 йилда туғилган, оилали, 2 нафар фарзанднинг онаси, Бухоро тумани "Тор-Тор" МФЙда яшовчи аёл М.Ш. уйда вояга етмаган қизнинг ёлғизлиги ва ота-онасининг чиқиб кетганлиги фурсатидан фойдаланган ҳолда хонадонга кириб, вояга етмаган Ф.М.нинг бош қисмига ёнида ўзи билан олиб келган қўлбола усулда тайёрланган темир болғача билан ургани аниқланган.

Қайд этилишича, М.Ш. вояга етмаган қизнинг юзига ёстиқ билан босиб бўғиб, Ф.М. ҳушидан кетганидан сўнг ўлди деб ўйлаб, хонадондан 12 хил турдаги аёллар тилла ва кумуш тақинчоқлари, 100 АҚШ доллари ва 6 250 000 сўм нақд пулларни ўғирлаб кетган ҳамда гумон қилинувчидан ўғирланган тақинчоқ ва пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қотилликка суиқасд) 2-қисми “и” банди ва 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда жиноят содир қилганликда гумон қилинувчи М.Ш. қамоққа олинган.

Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.