133 миллион сўм миқдоридаги дори воситалари алдов йўли билан ўзлаштирилди

133 миллион сўм миқдоридаги дори воситалари алдов йўли билан ўзлаштирилди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йил 15 февраль куни фуқаро А.Ш. исмли аёл А.Ю.ни ишончига кириб, нархи 133 млн сўмлик дори-дармон маҳсулотларини дорихоналарга тарқатиб, сотиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган дориларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.