14 сентябрдан "Uzbekistan airways" Бухорога мунтазам парвозларни қайта тиклайди

14 сентябрдан

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси жорий йилнинг 14 сентябридан ҳафтасига 2 маротаба душанба ва шанба кунлари Бухорога доимий парвозларни амалга оширишни бошлайди

Шунингдек, 14 сентябрдан бошлаб Урганч шаҳрига рейслар ҳар куни амалга оширилади. Нукус шаҳрига бажарилаётган парвозлар сони эса ҳафтасига 3 тадан 4 тага кўпайтирилади.

Парвозлар жадвали билан авиакомпаниянинг расмий сайтида танишиш мумкин.  Йўловчилар ушбу рейсларга чипталарни авиакомпания веб-сайтидан,  мобил илова орқали,  шунингдек,  "Uzbekistan airways" АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки Ўзбекистон Республикасидаги савдо агентларидан сотиб олишлари мумкин.