1,5 миллион сўм пора билан қўлга олинган спорт мактаби директори 5 йилга қамалди

1,5 миллион сўм пора билан қўлга олинган спорт мактаби директори 5 йилга қамалди

Қашқадарёнинг Китоб туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби собиқ директорига нисбатан ҳукм чиқарилди.

Унга нисбатан жорий йилнинг август ойида 1,5 миллион сўм пора олаётган вақтида қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган.

Маълум бўлишича, у бу маблағ эвазига фуқарони мураббийликка ишга жойлаштиришга ваъда берган.

Туман суди гумонланувчини ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми (Пора олиш) билан айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, собиқ директор 2 йилга масъул лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.