1,5 трлн сўмлик ҚҚС қасддан нотўғри ҳисобга олинган — ДСҚ

1,5 трлн сўмлик ҚҚС қасддан нотўғри ҳисобга олинган — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитасининг хабар қилишича, ҚҚС манфий суммасини ғайриқонуний йўллар билан қўлга киритишга уриниш ҳолатлари аниқланмоқда.

«Масалан, „BSTQ“ МЧЖ 2020−2021 йилларда 52,1 млн сўмлик ҚҚСни нотўғри ҳисобга олган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу маблағлар учун аниқлаштирилган қайта ҳисобот олинган (корхона номи ўзгартирилган)», — дейилади ДСҚ хабарида.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида, 16 933 та контрагентда жами 1,6 трлн сўмлик ҚҚСни нотўғри ҳисобга олиниши юзасидан камерал солиқ текширувлари ўтказилган.

Натижада, 16 594 та (97,7%) ҳолатда 1,5 трлн сўмлик ҚҚС нотўғри ҳисобга олингани ўз тасдиғини топган. Шундан, 3872 та тадбиркорлик субъекти томонидан 160,1 млрд сўмлик қайта ҳисоботлар олинган.