150 йилга ҳукм этилган "аср фирибгари" вафот этди

150 йилга ҳукм этилган

Тарихдаги энг катта пирамида схемаларидан бири ташкилотчиси Бернард Мадофф Шимолий Каролина штати қамоқхонасида 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Associated Press манбаларига таяниб ТАСС хабар берди.

Маълум қилинишича, Медоффнинг ўлими қамоқхонанинг касалхонасида рўй берган ва бу табиий сабаблардан келиб чиққан. Қайд этилишича, ўтган йили адвокатлар «аср фирибгари»га буйрак касаллиги ва бошқа сурункали касалликлари сабаб, уни қамоқдан озод қилишга ҳаракат қилишган, аммо фирибгарнинг аризаси рад этилган.

Мадофф 2008 йил декабрида ҳибсга олинган. Уч ой ўтгач, у қарийб йигирма йил давомида инвесторлар ва регуляторларни алдаганлигини тан олди. Bernard L. Madoff Investment Securities фондининг фаолияти натижасида дунё бўйлаб 3 миллионга яқин одам зарар кўрди, улар жами 64,8 миллиард долларни йўқотган.

Мадофф пирамидаси 19-асрда минглаб америкаликларни 45 кун ичида инвестицияларнинг 50 фоиз даромадини таъминлаш мумкинлигига ишонтирган 20-аср бошларида Италияда туғилган Чарлз Понзи номидаги "Понзи схемаси"га асосланган фирибгарлик фирмаси эди. 

Медофф қимматли қоғозлар билан боғлиқ фирибгарликда, пулни легаллаштиришда ва ёлғон гувоҳликда айбланиб 150 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.