17 майдан Тошкент давлат шарқшунослик университети тўлиқ анъанавий таълим тизимига ўтади

17 майдан Тошкент давлат шарқшунослик университети тўлиқ анъанавий таълим тизимига ўтади

Foto.UzA

Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Г.Ш.Рихсиева ўқув жараёни 2021 йил 17 майдан анъанавий шаклда давом эттирилишини маълум қилди.

Мамлакатимиздаги Covid-2019 билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни инобатга олиб 22.04.2021-йил 160 УМ буйруқ билан Тошкент давлат шарқшунослик университетида ўқув жараёни 22 апрелдан 6 майга қадар масофавий шаклга ўтказилган эди.

Талабалар Рамазон ҳайити байрамини оила даврасида муносиб нишонлашига шароит яратиш мақсадида 30.04.2021 йил 165-УМ-сонли буйруқ билан университетдаги масофавий таълим муддати 15 майга қадар узайтирилди.

17 майдан эътиборан эса университет тўлиқ оффлине , яъни анъанавий таълим тизимига ўтади.  Шунингдек, давлат имтиҳонлари ва битирув малакавий ишлар ҳимоялари ҳам 100% анъанавий тарзда ўтказилади.